Линклар

Покистон полицияси 16 декабр куни Пешаворда рўй берган отишмада беш жанггари йўқ қилинганини билдирди.

Бир кун олдин Пешавор шаҳари аэропортига ракета ва худкуш ҳужум уюштирилгани оқибатида тинч аҳолидан камида тўрт киши нобуд бўлган. Полиция беш жанггарини ўлдирган.

Шанба кунги ҳужум учун масъулиятни толиблар ўз зиммасига олди.

Озодлик мухбирига кўра, аэропорт яқинидаги қурилиш участкасига жанггарилар яширингани ҳақида хабар олинганидан сўнг полиция якшанба куни эрталаб рейд ўтказган.

Бир неча соат давом этган отишмада уч жанггари ўлдирилган. Икки нафари портловчи белбоғини портлатганидан сўнг ўлган.

Амалиёт давомида полициянинг бир ходими ҳалок бўлган.
XS
SM
MD
LG