Линклар

Хоразм вилоятида йилига 40 минг дона Дамас русумидаги автомобил ва унга керакли эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш режаланмоқда.

Буни Хоразм вилояти ҳокими Пўлат Бобожонов “XXI Asr” газетасига берган интервюсида маълум қилган.

Бобожоновга кўра, бу лойиҳа Ўзбекистон раҳбари тасдиқлаган вилоят саноати потенциалини ривожлантириш дастурида назарда тутилган.

Ўзбекистонда илк бор Дамас автомобили ишлаб чиқариш 1996 йилда Андижон вилоятидаги Асака автомобил заводида йўлга қўйилган.

2006 йил феврал ойидан бери Дамас В100 ўрнига Дамас В150 ишлаб чиқарилмоқда.

Ҳозирда GM-Uzbekistan қўшма корхонаси Nexia, Lacetti, Malibu, Cobalt, Matiz, Spark, Captiva ва Damas каби автомобилларни йиғаяпти.

2013 йилда Ўзбекистонда 120 минг дона Cobalt автомобили ишлаб чиқарилиши ва унинг ярмидан кўпроғи хорижга экспорт қилиниши кутилмоқда.

Шунингдек, келаси йил куз фаслида Chevrolet Lacetti автомобилининг янгиланган вариантини сотувга чиқариш мўлжалланган.

GM-Uzbekistan қўшма корхонаси ўтган йил 221.445 дона автомобил ишлаб чиқаргани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG