Линклар

logo-print
АҚШ президенти Барак Обама жума куни 26 киши, жумладан, 20 нафар бола отиб ўлдирилган Нютаун шаҳрига келди.

Оқ уй расмийларига кўра, Обама айни дамда қурбон бўлганлар оила аъзолари ва яқинлари билан учрашиб, уларга таъзия изҳор этмоқда.

Куни кеча Коннектикут штати расмийлари Нютаун шаҳридаги бошланғич мактабга уюштирилган ҳужум оқибатида ҳалок бўлганларнинг исмлари ва ёшини эълон қилди.

Қурбон бўлганларнинг 20 нафари олти ёшдан етти ёшгача бўлган болалар, олти нафари эса мактаб ўқитувчиси бўлган.

Полиция берган маълумотга кўра, ҳужумни уюштирган 20 ёшли Адам Ланза мактабга уч дона ўқотар қурол билан келган.

Адам Ланза қотиллик содир этишдан олдин ушбу мактабда ишлаган онаси Нэнси Ланзани отиб ўлдиргани ҳам айтилмоқда.

Қотил мактабга қилган ҳужумидан сўнг ўзини ўзи отиб ўлдирган.
XS
SM
MD
LG