Линклар

Ливия Миллий кенгаши якшанба куни тўрт мамлакат билан чегарани вақтинча ёпиш қарорини қабул қилди.

ЛАНА махаллий ахборот агентлигига кўра. Ливияининг Жазоир, Судан, Нигер ва Чад билан бўлган чегараси мамлакат жанубидаги нотинчликлар туфайли ёпилган.

Миллий кенгаш қабилалар ўртасида бошланган қуролли тўқнашувларга бархам бериш учун мамлакат жанубида ҳабий вазият жорий этди.

Ливия Мудофаа вазирлиги ушбу ҳудудда тинчликни сақлаш учун ваколати кенгайтирилган ҳарбий губернаторларни тайинлаши мумкин.

Ҳарбий губернаторлар тўқнашувларда қатнашаётганларни ҳибсга олиш, қонунни бузган муҳожирларни депортация қилиш ҳуқуқига эга бўлади.

Мамлакат жанубидаги нотинчликларга қабилалараро низо, ноқонуний миграция ҳамда ноқонуний наркотик ва қуроллар савдоси сабаб бўлгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG