Линклар

logo-print
Сурия вице-президенти Фаруқ ал-Шара мамлакатда давом этаётган фуқаровий урушда на президент Башар Ассад кучлари ва на мухолифатчилар ғалаба қозонишини айтди.

Ливаннинг “Ал-Акбар” газетасига берган интервюсида ал-Шара Суриядаги вазият кундан кунга оғирлашиб бораётганини айтиб, уни ҳал қилиш учун миллий бирлашган ҳукумат тузиш кераклигини таъкидлади.

Ал-Шаранинг чиқиши якшанба куни исёнчиларга қарши курашаётган ҳукумат ҳаво кучлари Дамашқ яқинидаги фаластинлик қочқинлар лагерини ўққа тутишига тўғри келди. Ҳужумда камида саккиз киши ҳалок бўлди.

Франция Ташқи ишлар вазири Лорен Фабиус маҳаллий радиога берган интервюсида Башар Ассад режимининг "оҳири яқинлашиб қолгани"ни айтди.
XS
SM
MD
LG