Линклар

Бразилиянинг “Коринтианс” футбол клуби якшанба куни Англиянинг “Челси” жамоаси устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб бўлди.

Финал ўйинидаги ягонга голга бразилияликлар ўйинчиси Хосе Паоло Герреро учрашувнинг 69-дақиқасида муаллифлик қилди.

Ўйин давомида “Челси” жамоасида ҳам ҳисобни ўзгартириш учун қатор имкониятлар бўлди, бироқ ноаниқ зарбалар ва “Коринтианс” дарвозабони маҳорати бунга йўл қўймади.

Учрашув тугашига саноқли дақиқалар қолганда эса англияликлар майдонда ўн киши бўлиб ҳаракат қилишга мажбур бўлишди. Ҳакам қўпол ўйин учун ҳимоячи Гари Кехилни майдондан четлатди.

“Коринтианс” клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иккинчи бор ғалаба қозониб, бу кўрсаткич бўйича Испаниянинг “Барселона” клубига етиб олди.
XS
SM
MD
LG