Линклар

Покистонда камида 10 киши портлаш қурбони бўлди


Покистоннинг қабилалар назоратидаги шимоли-ғарбий минтақасида амалга оширилган портлашда камида 10 киши ҳалок бўлди.

Озодлик радиоси мухбирига кўра, ҳужум душанба куни Хайбар минтақсининг Жамруд шаҳридаги бозор яқинида, автобус бекатида рўй берган.

Дастлабки хабарларга кўра, йўл четида турган автомобилга ўрнатилган бомба портлаган.

Маҳаллий расмийлар қурбонлар орасида аёллар ва болалар ҳам борлигини маълум қилди.

Ҳужумда камида 15 киши жароҳат олган. Расмийлар қурбонлар сони ортиши мумкинлигини билдирди.
XS
SM
MD
LG