Линклар

Дубай шаҳрида одам савдоси, ҳамюртларини жинсий эксплуатация қилганлик ва фоҳишаликда айбланган ўзбекистонлик уч аёл баъзи одам савдосига оид айбловлар бўйчиа оқланган. Лекин уларнинг икки нафари фоҳишалик қилгани учун қамоққа ҳукм қилинган.

Gulfnews интернет нашрига кўра, 50, 28 ва 25 ёшдаги ўзбекситонлик аёлларнинг одам савдоси ва бошқаларни фоҳишаликка мажбурлашга оид айбловларини исботловчи далиллар бўлмагани сабабли улар судда оқланган.

Бироқ суд ҳайъати раиси Ал-Менявий судланувчиларнинг икки нафарини фоҳишалик билан шуғулланганликда айбдор, деб топган ва уч йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилган.

Ал-Менявий аёллар жазони ўтаганидан кейин Ўзбекистонга депортация қилинишини билдирган.

Жорий йил 24 июн куни Жиноят ишлари бўйича Дубай суди одам савдоси ва фоҳишаликда айбланган уч нафар ўзбекистонлик аёлни бир йилдан уч йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилган эди.
XS
SM
MD
LG