Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:11

Сергей Лавров Тошкентга икки кунлик сафарини бошлади


Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг Ўзбекистонга ташрифи Тошкент-Москва муносабатлари совуган пайтга тўғри келмоқда.
Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг Ўзбекистонга ташрифи Тошкент-Москва муносабатлари совуган пайтга тўғри келмоқда.

Россия Ташқи ишлар вазири душанба куни тушдан кейин Тошкентга келди. Сергей Лавровнинг Ўзбекистон раҳбарлари билан учрашиши ва икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросимида иштирок этиши режаланган.



18 декабр куни Сергей Лавров ўзбекистонлик ҳамкасби Абдулазиз Комилов билан музокара қилади.

Хабарларга кўра, музокаралар чоғида Афғонистондаги вазият, жумладан, хориж қўшинлари 2014 йил охирига қадар бу мамлакатдан олиб чиқилиши Марказий Осиёдаги вазиятга қандай таъсир этиши мумкинлигига оид масалаларнинг муҳокама этилиши кутилмоқда.

Россия ахборот агентликлари Сергей Лавровнинг Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов билан учрашиши ҳақида хабар қилди.

Сергей Лавровнинг Тошкентга ташрифи чоғида МТС алоқа операторининг Ўзбекистондаги фаолияти билан боғлиқ вазият ҳам муҳокама этилиши айтилмоқда.

Сўнгги йилларда айрим масалалар бўйича келишмовчилик боис Россиянинг Ўзбекистон билан алоқалари сусайган.

Ўзбекистон МДҲнинг Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотидаги (КХШТ иштирокини тўхтатиш қарорини жорий йил июн ойи охирида ташкилот котибиятига маълум қилган.

1992 йил 15 майда тузилган КХШТга Ўзбекистондан ташқари Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон аъзо.

Регнум ахборот агентлигига кўра, Лавровнинг ташрифи чоғида Ўзбекистоннинг КХШТга аъзолиги масаласи ҳам муҳокама этилади.

Ташкилотга аъзо давлатлар раҳбарларининг саммити 19 декабр куни Москвада бўлиб ўтади.

Айни пайтда, Россия Ўзбекистоннинг йирик савдо ҳамкорларидан бири бўлиб қолмоқда.

2011 йилда икки давлат ўртасида савдо айланмаси 6 миллиард 688 миллион АҚШ долларидан ошган.

Жорий йилнинг январ-сентябр ойларида Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги савдо айланмаси 5 миллиард 580 миллион доллардан ошган.

Ҳозир Ўзбекистонда Россия капитали иштирокида 858та корхона фаолият юритмоқда.
XS
SM
MD
LG