Линклар

logo-print

Ўзбекистонда давлат инвестиция лойиҳаларига $809,45 миллион ажратилади


Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт жамғармаси (ЎТТЖ) 2013 йилда давлат инвестиция дастурига киритилган 34та лойиҳани амалга ошириш учун 809,45 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратади.

UzDaily.uz нашрининг хабар қилишича, келаси йил амалга оширилиши режаланган лойиҳалар энергетика, нефт-газ, кимё, транспорт, туризм ва бошқа соҳаларни ўз ичига олади.

Давлат инвестиция дастурига киритилган лойиҳаларнинг умумий қиймати 15 миллиард 216 миллион долларни ташкил этади.

ЎТТЖ бу лойиҳаларга 2 миллиард 792 миллион доллар ажратишни режалаган.

Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт жамғармаси давлат инвестиция дастурига киритилган лойиҳаларни молиялаштириш ва ҳамкорликда молиялаштириш учун 2006 йилда ташкил этилган.
XS
SM
MD
LG