Линклар

Покистонда 19 нафар ўзбекистонлик қўлга олинди


Пешовар шаҳар аэропортига шанба куни ракета ҳужуми уюштирилганидан кейин Чағай ва Пешоварда хавфсизлик кучлари ўтказган рейдда камида 19 нафар хорижлик қўлга олинди.

Рakistantoday.com нашри хабарига кўра, Чағай шаҳридаги автобус бекатида 17 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳибсга олинган.

Улар тегишли ҳужжатга эга бўлмай Эронга кетаётган бўлган.

Афғонистондан келгани тахмин қилинаётган 17 ўзбекистонликнинг ёнида қуроллар топилмаган.

Айни пайтда, катта автомобил йўлида одатдаги текширув пайтида яна икки хорижлик ушланган.

Покистон полициясига кўра, улар Ўзбекиктон фуқаролари экани тахмин қилинмоқда.

Ҳибсга олинганлар шахсини аниқлаш учун уларнинг ҳаммаси номаълум томонга олиб кетилган.
XS
SM
MD
LG