Линклар

Сурияда бир италиялик ва ҳозирча фуқаролиги аниқланмаган яна икки хорижлик ўғирлаб кетилди. Италия Ташқи ишлар вазирлиги Cурияда ўз фуқароси ўғирланганини тасдиқлади, аммо воқеа қайси шаҳарда содир бўлганини очиқлмади.

Ўғирлангани айтилаётган хорижликлар Латакия шаҳридаги Сурия давлат металлургия корхонасида ишлаган.

ANSA агентлиги маълумотида айтилишича, италиялик Тартус шаҳри яқинида ўғирланган. Россиянинг Суриядаги элчихонаси расмийси ахборот агентликларининг ўғирланганлардан икки нафари Россия фуқаролари экани тўғрисида тарқатган маълумоти ўрганилаётганини билдирди.
XS
SM
MD
LG