Линклар

Регнум ахборот агентлигининг хабар беришича, Қирғизистон пойтахти аҳолисииннг 80 фоизи ўта совуқ бўлган шу кеча-кундузда газ ва электр таъминотисиз қолди. 18 ноябрга ўтар кечаси Бишкекда 20 даража совуқ бўлди. Синоптиклар бугун 18 даража совуқ бўлишини билдирмоқда.

Бишкек шаҳар мэри ўринбосари Тўрўбек Имашевнинг парламент депутатларига маълум қилишича, Ўзбекистон ва Қозоғистон томонидан Бишкекка газ берилишининг тўхтатилиши оқибатида пойтахт аҳолиси электр энергиясидан белгиланганидан ортиқ меъёрда фойдалана бошлаган. Бунинг натижасида электр узаткичлар ишдан чиққан.

Бундан аввалроқ Қирғизистон Бош вазири Жонтўра Сотиболдиев 2012-2013 йил қиш мавсумида газ ва электр таъминотида узилишлар бўлмаслиги ҳақида баёнот берган эди.
XS
SM
MD
LG