Линклар

Ўзбек солиқчилари 307,6 миллион сўмлик алкоголли маҳсулотларни мусодара қилди.

Давлат солиқ қўмитасига кўра, солиқ хизмати органлари томонидан чакана савдо тармоқларида ўтказилган назорат тадбирлари давомида 307,6 млн. сўмлик сифат-сертификати ва тегишли ҳужжатлари бўлмаган алкоголли маҳсулотлар олиб қўйилди.

Савдо объектлари томонидан алкоголли ичимликларни сотишдан тушган 2108,9 млн.сўм нақд пул тушумини банк кассаларига топширмасдан яшириш ҳолатлари аниқланиб тегишли чоралар кўрилди.

Шунингдек, қўлбола усулда алкоголли маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи 11 та яширин цехлар фаолияти тўхтатилди.

Ахборот агентликлари тарқатган хабарда айтилишича, 1 январдан Ўзбекистонда алкогол ичимликлари нархи ҳам 25 фоизга кўтарилган.

Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарорига мувофиқ, 2013 йилнинг 1 январидан алкогол маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналар вино ичимлигини 1 литрини камида 2 минг 750 сўмдан сота бошлайди. Олдин ушбу нарх 2 минг 200 сўмни ташкил этарди.

Коняк, ароқ ва бошқа алкоголь маҳсулотларининг минимал улгуржи нархи 5 минг сўмдан 6 минг 250 сўмга оширилди.

Алкоголли ичимликларнинг 1 литри учун минимал чакана нарх қуйидагича бўлади: вино – 3 минг 350 сўм, коняк, ароқ ва бошқа алкоголь маҳсулотлари – 7 минг 600 сўм (бундан олдин 6,1 минг сўм бўлган).
XS
SM
MD
LG