Линклар

Дамашқдаги Россия элчихонаси Суриядаги хусусий ширкатда ишлаган икки нафар Россия ва бир нафар Италия фуқароси душанба куни Тартус-Хомс автомобил йўлида ўғирлаб кетилганини тасдиқлади.

Сурия ғарбида жойлашган Тартус шаҳрида Россия ҳарбий флотига қарашли база бор.

Сешанба куни Тошкентда сўзлаган Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ўғирлаб кетилганларни озод қилиш учун “Суриядаги вазиятга таъсир эта оладиган давлатлар томонидан барча чоралар кўрилаётгани”ни билдирди.

Душанба куни Италия Ташқи ишлар вазирлиги Сурияда бир италиялик ўғирлаб кетилганини тасдиқлади.

Россия ва Италия фуқаролари ўғирлаб кетилиши учун масъулиятини ҳеч бир гуруҳ ўз зиммасига олгани йўқ. Уларни озод қилиш учун ҳозирча ҳеч қандай талаб ҳам қўйилгани йўқ.
XS
SM
MD
LG