Линклар

Ироқ Президенти Жалол Талабоний касалхонага ётқизилди


Ироқ президенти Жалол Талабоний.

Ироқ президенти Жалол Талабоний.

Ироқ ҳукуматидаги манбалар президент Жалол Талабоний миясига қон қуйилганини айтишмоқда.

Ироқ президентининг Интернетдаги сайтида унинг аҳволи “барқарор” ва “тана аъзолари нормал ишлаётгани” билдирилган.

Ундан олдин эълон қилинган баёнотда саломатлиги ёмонлашгани сабабли 79 ёшдаги Талабоний душанба куни кечқурун “реанимация бўлими”га ётқизилгани билдирилган.

Жалол Талабоний 2008 йилда АҚШда юрагини операция қилдирган. 2007 йилда тана сувсизланиши ва чарчашга қарши Иорданияда даволанган.

Жалол Талабоний Курдистондаги йирик сиёсий партиялардан бири бўлган Курдистон ватанпарварлар иттифоқи партияси асосчисидир.

Талабоний 2005 йилда араб миллатига мансуб бўлмаган Ироқнинг биринчи президенти бўлган.
XS
SM
MD
LG