Линклар

logo-print

Тижорат банклари учун лицензия тўлови озайтирилди


Hi-Tech bank Тошкентдаги хорижий валюталардаги операциялар бўйича лицензияси ҳанузгача қайтарилмаган тижорат банкларидан биридир.

Hi-Tech bank Тошкентдаги хорижий валюталардаги операциялар бўйича лицензияси ҳанузгача қайтарилмаган тижорат банкларидан биридир.

Бу имконни Ўзбекистон ҳукуматининг тижорат банкларига муносабати яхшиланганидан дарак сифатида баҳолаган банкирлар аслида тижорат банклари учун асосий муаммо хорижий валютадаги амалиётлар учун бериладиган лицензиянинг беқарорлиги эканини айтмоқдалар.



Ўзбекистон Марказий банки қарори билан мамлакатдаги тижорат банклари учун хорижий валютада амалга ошириладиган амалиётлар учун бериладиган лицензия тўловлари бир баробарга озайтирилди.

Аввалига бу тўловлар 200 минг АҚШ доллари бўлган бўлса, ҳозир 1000 АҚШ долларига туширилди.

Бу тартиб ҳукуматнинг 2013 йилдан Ўзбекистондаги тадбиркорлик субъектлари зиммасидаги тўловларни енгиллаштириш чора-тадбирлари доирасида жорий этилди.

Тошкент шаҳридаги бир қатор тижорат банклари раҳбарияти бу хабарни хурсандчилик билан қабул қилганини айтмоқда.



Аммо, ҳозир тижорат банклари учун асосий масала уларга хорижий валютага оид операциялар учун берилаётган лицензияларнинг барқарорилигидир.

- Чунки, муддатсиз бериладиган бу лицензияни Марказий банк истаган пайтда тўхтатиши ёки қайтариб олиши мумкин. Одатда, ишдаги камчиликлар учун шунақа қилинади. Бизнинг лицензия масалан ўтган йили ноябрдан бери қайтариб берилгани йўқ, деди, жумладан, Тошкентдаги РАВНАҚ-БАНК тижорат банкининг собиқ ходимларидан бири.

Бу банк ўтган йили хорижий валютада амалга ошириладиган лицензиялар қайтариб олинган тижорат банкларидан биридир ва ўшанда банкнинг бир неча ходими ишдан бўшатилган эди.

Биргина Тошкент шаҳрида фаолият юритадиган бу банкнинг 60 нафар атрофида мижози бор ва бу мижозлар юридик шахс мақомига эга бўлган тадбиркорлик субъектлари ҳисобланади.

РАВНАҚ-БАНКнинг собиқ ходимидан олинган маълумотга кўра, лицензиянинг қайтариб олинишига банк мижозларининг ташқи савдо шартномалари бўйича дебиторлик қарзлари ошиб кетгани сабаб бўлган.

- Кейин Марказий банк томонидан бизга шартлар қўйилди. Ҳозир банк раҳбарияти шу шартларни бажаришга ҳаракат қилаяпти албатта, билишимча, деди РАВНАҚ-БАНКининг Озодликка аноним тарзда сўзлаган собиқ ходими.

Аммо унинг сўзларига кўра, бунақа қарздорлик ҳозир жуда кўп банклар зиммасида йиғилиб қолган аслида.

Бироқ бу банкир айнан РАВНАҚ-БАНК ва “Универсалбанк”, HI-TECH BANK каби тижорат банкларининг чет эл валютасидаги операциялари учун лицензиялари қайтариб олинганининг субъектив сабаблари ҳам бор, деб ҳисоблашини билдирди.

- Бу ерда объектив ва субъекти сабаблар бор. Яъни, биз ҳам дебиторлик қарздорликни туширишимиз керак. Лекин, умумиятла бу масалани ҳал қилиш Марказий банкка боғлиқ, деди Озодликка микрофонсиз сўзлаган тошкентлик банкир.

Шу йилнинг январ ойида хорижий валютадаги операцияларини амалга ошириш учун лицензияси тортиб олинган HI-TECH BANK ҳам бу лицензияни қайтиб ололгани йўқ.

Бу тижорат банклари ходимлари ҳозирча фақат ўзбек сўмидаги операцияларини амалга ошириш билан чекланаётгани ва яқин фурсатда тортиб олинган лицензиясини қайтариш учун астойдил ҳаракат қилинаётганини айтмоқда.

Лицензиясиз қолган бу бакнлар тақдири юзасидан Марказий банкка қилган мурожаатларимиз эса ҳозирча жавобсиз қолди.

Аммо, айни масалада Марказий банк ахборот хизмати муқаддам тарқатган маълумотда, хусусан “Универсалбанк" лицензияси валютани тартибга солишга доир амалдаги қонунчилик талабларини бузганлиги сабабли “Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида”ги қонуннинг 40 ва 53-моддасига асосан олиб қўйилгани айтилган эди.

2001 йилда “Қўқон” банки базасида 50 миллион сўмлик бошланғич капитал билан ташкил қилинган “Универсалбанк”нинг асосий ҳиссадорлари хусусий ширкатлар ва жисмоний шахслар бўлиб ҳисобланади.

Ушбу банкнинг бугунги фаолияти борасида эса ҳозирча маълумот олишнинг имкони бўлмади.

XS
SM
MD
LG