Линклар

Сергей Лавровнинг Ўзбекистонга сафари тугади


Россия ва Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлари Сергей Лавров ва Абдулазиз Комилов.

Россия ва Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлари Сергей Лавров ва Абдулазиз Комилов.

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг Ўзбекистонга икки кунлик сафари якунланди.

Тошкентда Лавровни Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов қабул қилди.

Россия Ташқи ишлар вазирлигига кўра, учрашувда Россия-Ўзбекистон муносабатларини стратегик ҳамкорлик ва иттифоқчилик принциплари асосида янада ривожлантириш нияти билдирилган.

Сешанба куни Россия Ташқи ишлар вазири ўзбекистонлик ҳамкасби Абдулазиз Комилов билан учрашган.

Музокара чоғида Россия-Ўзбекистон муносабатларининг ҳозирги аҳволи ва ривожлантириш истиқболлари, томонларни қизиқтирган халқаро масалалар кўрилган.

Музокара сўнггида Россия ва Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2013 йилга мўлжалланган ҳамкорлик дастури имзоланган.

Учрашувда Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденев ҳам қатнашган.
XS
SM
MD
LG