Линклар

Янги йилдан ижтимоий нафақа белгилаш ва тўлаш тартиби ўзгаради


Ўзбекистон ҳукумати ижтимоий нафақалар белгилаш ва тўлаш тартибини янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида қарор қабул қилди.

Мазкур ҳужжатга кўра, 2013 йил 1 январдан бошлаб вояга етмаган битта фарзанди бўлган оилаларга ҳар ойда тўланадиган нафақа миқдори бир ойлик энг кам иш ҳақининг 50 фоизини ташкил қилади.

Вояга етмаган икки фарзандли оилаларга – 80 фоизни, вояга етмаган уч фарзанди бўлган оилаларга ҳар ойда тўланадиган нафақа миқдори бир ойлик энг кам иш ҳақининг 120 фоизини ташкил этади.

Айни пайтда, нафақа тўланадиган болалар ёши 14 ёшга туширилган.

Расмий хабарларга кўра, икки ёшга тўлмаган фарзанди бор оналар ва кам таъминланган оилаларга тўланадиган нафақалар миқдори ўзгармаган.

Ўзбекистонда бир ойлик энг кам иш ҳақи 79 590 сўмни ташкил қилади.

Кейинги йилларда Ўзбекистон ҳукумати сўнгги йилларда ижтимоий ёрдам тизимига киритган ўзгартишлар туфайли кам таъминланган, ёш болали оилаларнинг кўпчилигига нафақа тўлаш тўхтатилган. Пенсионерларнинг нафақаларини қайта ҳисоблаш натижасида эса кекса ёшдаги ўзбекистонликларнинг кўпчилиги давлатдан қарз бўлиб қолган.
XS
SM
MD
LG