Линклар

Тожикистон Ўзбекистондан бўлган қарзини 2015 йилгача узишни режаламоқда. Бу ҳақда Душанбедаги “Авесто” ахборот агентлиги хабар берди.

Маълумотда айтилишича, айни пайтда Тожикистоннинг ташқи қарзи 2 миллиард 128 миллион долларни ташкил қилади. 2015 йилгача расмий Душанбе яна 1,5 миллиард доллар миқдорида қарз олишни мўлжалламоқда.

Айни пайтда Тожикистон ташқи қарзларини тўлаш юзасидан олган мажбуриятларини ҳам бажаришга киришган. Жорий йилнинг учинчи чорагида Тожикистон 80 миллион долларлик қарзидан узилган.

“Авесто”нинг хабар қилишича, Тожикистон Ўзбекистондан бўлган ташқи қарзларини тўлашни бошлаган ва 2015 йилда Душанбе Тошкентдан олган қарзларини тўла узиб бўлади. Хабарда Тожикистоннинг Ўзбекистондан бўлган қарздорлиги миқдори кўрсатилмаган.
XS
SM
MD
LG