Линклар

logo-print
Германия президенти Йоахим Гаук 2014 йилда халқаро қўшинлар олиб чиқиб кетилганидан сўнг ҳам Берлин Афғонистонга кўмак беришда давом этишини билдирди.

Сешанба куни Афғонистон пойтахти Кобулда чиқиш қилган Германия президенти мазкур мамлакатда демократик ислоҳотларни амалга ошириш зарурати ҳақида гапирди.

Гаукнинг айтишича, Афғонистонда қонун ва сўз эркинлиги устиворлиги ўрнатилсагина, иқтисодий тараққиёт ҳақида гапириш мумкин бўлади.

Гаук Афғонистонга душанба куни расмий ташриф билан келди. У Афғонистон сафарини Мозори Шариф шаҳридан бошлади. Шунингдек, Германия президенти Афғонистонда хизмат қилаётган немис ҳарбийлари билан ҳам учрашди.
XS
SM
MD
LG