Линклар

Вашингтондаги Пю тадқиқот маркази жаҳонда одамларнинг диний бўлиниши ҳисоботини тақдим этди.

Ҳисоботда айтилишича, дунё аҳолисининг 2 миллиард 200 миллиони ўзини насроний, 1 миллиард 600 миллиони эса ислом динига таалуқли деб ҳисоблайди. Бундан ташқари дунёда 1 миллиард ҳинду, 500 миллион будпараст ва 14 миллион яҳудий дини вакили бор. Жаҳон аҳолисининг 58 миллиони, ёки 1 фоизга етмаган қисми бахоийлик, даосизм каби майда динларга эътиқод қилади.

Ҳисоботда 1 миллиард 100 миллион одам ўзини ҳеч бир динга таалуқли эмас деб ҳисоблаши айтилади. Уларнинг 700 миллионга яқини Хитой фуқарорларидир.
XS
SM
MD
LG