Линклар

“Ангрен”да ишлатилган техник мойни қайта ишловчи иккита қўшма корхона тузилди


Тошкент вилоятидаги “Ангрен” махсус индустриал ҳудуди.

Тошкент вилоятидаги “Ангрен” махсус индустриал ҳудуди.

Тошкент вилоятидаги “Ангрен” махсус индустриал ҳудудида ишлатилган техник мойни қайта ишлаш билан шуғулланадиган “Uz-Ecoprotect” ва “Uz-Prista Recycling” қўшма корхона тузилди.

Газета.уз нашри хабарига кўра, Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ишлатилган техник мойни қабул қиладиган, сақлайдиган ва уни қайта ишлаш учун жўнатадиган махсус пунктлар ташкил қилиш режаланган.

Ишлатилган техник мой Ангрендаги собиқ “Резинотехника” заводининг фойдаланилмаётган майдонига “Uz-Prista Recycling” қўшма корхонасига тегишли махсус машиналарида олиб борилиб қайта ишланиши ва ундан янги техник мой ишлаб чиқаришда асосий хом-ашё сифатида фойдаланиш режаланган.

Ҳозир ҳар бир туманда бир ойда қанча миқдорда ишлатилган техник мой йиғилиши ўрганилмоқда.

Шундан келиб чиққан ҳолда ҳар бир туманда нечта қабул пункти очилиши аниқланиши айтилмоқда.

Хабарларга кўра, ҳар бир қабул пункти мой сақланадиган резервуар, ўлчаш асбоблари, лаборатория ускуналари ва ўт ўчириш воситалари билан жиҳозлаш режаланган.

Ўтган йил октябр ойида Uz-Texaco Ўзбекистон-Америка қўшма корхонаси ва Болгариянинг Prista Oil Group ширкати Ўзбекистонда автомобиллар учун синтетик мотр мойи ишлаб чиқаришни йўлга қўйган эди.
XS
SM
MD
LG