Линклар

logo-print
Ўзбекистоннинг МДҲ Коллектив хафвсизлик шартномаси ташкилотидаги (КХШТ) аъзолиги расман тўхтатилди.

Россиядаги ахборот агентликлари хабарига кўра, бу ҳақда КХШТга аъзо давлат раҳбарларининг 19 декабр куни Москвада бўлиб ўтаётган саммитида Беларус Президенти Александр Лукашенка эълон қилган.

"Биз КХШТдаги аъзолигини тўхтатиш ҳақидаги уларнинг (Ўзбекистоннинг) илтимосини қондирдик", дея баёнот берган Беларус президенти.

Александр Лукашенка КХШТ давлатлари “ташкилотга аъзо бўлишда барча давлатлар, жумладан, бу давлатга ҳам енгиллик берилмаслиги”га келишиб олинганини қўшимча қилган.

Коллектив хафвсизлик шартномаси ташкилотига Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон аъзо бўлиб қолмоқда.

КХШТ 1992 йил 15 майда имзоланган Коллектив хавфсизлик шартномаси асосида тузилган.
XS
SM
MD
LG