Линклар

Шу йилнинг 16 декабрь куни Тошкентдаги “Туркистон” саройида бодибилдинг бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилди.

“Туркистон” саройига мусобақанинг саралаш босқичидан ўтган бодибилдингчилар ташриф буюрди.

Саккиз вазн тоифасида иштирок этадиган ўсмирлар ва катталар ўртасидаги мазкур мусобақада якунида 20 яшар Армен Пешикян мутлақ ғолиб, деб топилди.

Чемпионатда шунингдек, мамлакатнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган энг яхши атлетлар ҳам иштирок этди.

Уларнинг орасида, спортчилар Александр Сахаров, ва бошқалар бор.

Ўзбекистон бодибилдинг федерацияси матбуот хизматининг Озодликка маълум қилишича, ушбу мусобақа кўпчилик ёш спортчилар учун илк йирик мусобақа вазифасини ўтаган.

20 декабр куни Тошкентдаги “Зарафшон “ ресторанида ўзбек бодибилдинг усталарининг намойиши белгиланган, дейди тадбир ташкилотчиси Маткаримов Фарход Озодлик билан суҳбатда.

Суҳбатдошга кўра, бу тадбир 50дан ошиқ спортчининг мушаклар намойишидан иборат бўлади.

Мушаклар намойиши

Бодибилдинг спорт тури сифатида 100 йилдан бери яшаб келади. Баъзан бодибилдинг мусобақларида Армрестлинг (қўл қайириш) сохаси усталари ҳам қатнашади.

Тошкентдаги “Туркистон” саройида ўтган бодибилдинг бўйича Ўзбекистон чемпионатида PITBULL таҳаллуси билан танилган армрестлер Суннат Зуфаров ҳам иштирок этиб, иккинчи ўринни эгаллади.

Суннат Зуфаров Ўзбеккистонда донғи чиққан армрестлер ҳисобланади.

Бодибилдинг¸ Армрестлинг каби спорт тури бизга Америкадан келиб оммалашди дейди Ўзбекистон Армрестлинг Лигаси президенти Жасур Алиакбаров Озодлик билан суҳбатда:

- Бу спорт турларига хос хусусият улардаги шоу унсурининг кўплиги билан боғлиқ. Бу ҳар иккала спорт тури сизни инсон танаси имконияти ва мушаклар кучи билан хайратга солади. Ҳозирги пайтда Ўзбекистонда бодибилдинг ҳам, армрестлинг ҳам шиддат билан ривожланмоқда. Нега десангиз бу спорт турларининг жозиба қудрати кучли¸ дейди Жасур Алиакбаров.

Суҳбатдошга кўра, бодибилдинг спортчи учун яшаш услубидир.

Ўзбекистонда Бодибилдинг федерацияси 20 йилдан бери фаолият кўрсатиб келади. Ўзбек бодибилдингчилари МДҲ ва дунë мусобақаларида фаол иштирок қилиб келишади.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG