Линклар

Қизилўрда вилоятида қозоғистонлик қутқарувчилар бир кеча-кундузда Ўзбекистондан келаётиб бузилиб қолган автобусларнинг 160 йўловчисига ёрдам кўрсатган. Бу ҳақда Қозозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигига таянган ҳолда Марказий Осиё янгиликлар хизмати хабар тарқатди.

Маълумотда айтилишича, 18 декабрга ўтар кечаси Шимкент-Самара автойўлидаги Далдабай қишлоғида Ўзбекистон-Россия йўналишида кетиб бораётган “Мерседес” йўловчилар автобуси бузилиб қолган. Тахминан соат 4лар чамасида ўт ўчириш хизмати ва ҳалокат-қутқарув хизмати ходимлари Ўзбекистон фуқаролари бўлган 70 йўловчини Далдабай қишлоғидаги ўрта мактабга эвакуация қилган. Қурбонлар ва жабр кўрганлар йўқ.

Бундан ташқари, айнан ана шу йўлда Ўзбекистондан Россияга отланган, ичида 93та йўловчиси бўлган автобус ҳаракатдан тўхтаб қолган. Йўловчилар Тан посёлкасидаги 118- ўрта мактабга эвакуация қилинган.
XS
SM
MD
LG