Линклар

ФИФА терма жамоаларнинг янги рейтинг жадвалини эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси икки ўрин юқорига кўтарилди.

Ўтган ойда рейтингнинг 69-поғонасидан ўрин эгаллаган Ўзбекистон миллий терма жамоасининг очколари сони айни вақтда 513тани ташкил этмоқда. Очколар сонининг кўпайиши ҳисобига ФИФА томонидан 19 декабр куни эълон қилинган рейтингда Ўзбекистон футболчилари 67-поғонани банд этиб турибди.

Осиё қитъаси терма жамоалари орасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳамон кучли бешликдан ўрин олиб турибди. Кучли бешликдан Япония, Жанубий Корея, Австралия ҳамда Эрон терма жамоалари ўрин олган.
XS
SM
MD
LG