Линклар

Қуддус шаҳрининг режалаштириш қўмитаси аъзолари шаҳар шимолидаги Гиват-Хаматос мавзесида яҳудийлар учун 2612 та турар-жой биноси қурилишига розилик берди.

Фаластин раҳбарияти агар мазкур режа амалга оширилса Исроилни “фаластинликларга қарши ҳаракатлари” учун Халқаро жиноят судига беришидан огоҳлантирди.

Фаластин раҳбариятига кўра, Шарқий Қуддусга яҳудийлар учун янги уйларнинг қурилиши Фаластинни Ғарбий соҳилдан ажратиб қўяди.

АҚШ Давлат департаменти Исроилнинг Шарқий Қуддусда янги уйлар қуришини “фитна” сифатида баҳолаб, кескин танқид қилган эди.
XS
SM
MD
LG