Линклар

Ироқ президенти даволаш учун Германияга олиб кетилмоқда


Ироқ Президенти Жалол Талабоний.

Ироқ Президенти Жалол Талабоний.

Мияга қон қуйилиши оқибатида касалхонага ётқизилган Ироқ Президенти Жалол Талабоний даволаниш учун Германияга олиб кетилмоқда.

Талабоний маъмуриятининг маълум қилишича, президент пайшанба куни Бағдоддаги касалхонадан олиб кетилган ва “махсус тиббий гуруҳ назоратида қолмоқда”. Расмийлар унинг аҳволи яхшилаётганини айтмоқда.

Бироқ, Озодликнинг ҳукуматдаги ишончли манбаларига кўра, Талабоний душанба куни инсультга йўлиққанидан бери хушига келмаган.

Сешанба куни президент вебсайтида эълон қилинган хабарномада 79 ёшли президент қон қуюқлашишидан оғригани айтилади.

Талабоний кейинги йилларда бир неча марта жиддий касалликларни бошдан кечирган. 2008 йилда у АҚШда юрагини операция қилдирган. 2007 йилда эса тана сувсизланиши ва қаттиқ чарчаш ташхиси билан Иорданияда даволанган.

Курдистондаги энг нуфузли сиёсатчилардан бўлган Жалол Талабоний 2005 йилда араб миллатига мансуб бўлмаган Ироқнинг биринчи президенти бўлган.
XS
SM
MD
LG