Линклар

logo-print

Путин Грузия айирмачи минтақалари масаласини қандай ҳал қилишни билмаслигини тан олди


Россия Президенти Владимир Путин.

Россия Президенти Владимир Путин.

Россия Президенти Владимир Путин Тбилиси билан Грузиянинг айирмачи Жанубий Осетия ва Абхазия минтақалари борасидаги масалани қандай ҳал қилишни билмаслигини баён қилди.

Учинчи муддатга қайта сайланганидан бери ўтказаётган илк йиллик матбуот анжуманида мухбирлар саволига жавоб берган Путин, умуман олганда Грузияда янги ҳукумат тузилганидан бери “ижобий ўзгаришлар”ни кўраётгани ва ўзаро иқтисодий муносабатларни яхшилаш имкониятлари туғилаётганини таъкидлади.

Грузия Бош вазири Бидзина Иванишвили Россия билан муносабатларни яхшилаш ниятлари билдирган.

Бироқ, Путин Москва ўзининг Жанубий Осетия ва Абхазия минтақалари мустақиллигини тан олиш қароридан қайтмаслиги ва айни пайтда Грузия ўз ҳудудий яҳлитлиги борасидаги позициясида собит қолишини тушунишини баён қилди.

Путин вазиятнинг боши берк кўчага кириб қолганида Грузия Президенти Михаил Саакашвилини айблади.

Москва 2008 йилда Грузия-Россия ўртасида қисқача урушдан сўнг айримачи минтақалар мустақиллигини тан олган.
XS
SM
MD
LG