Линклар

Францияда Афғонистондаги сиёсий кучлар вакиллари учрашмоқда


Париж яқинида Афғонистон ҳукумати расмийлари, Толибон ва Афғонистондаги бошқа гуруҳлар вакиллари учрашмоқда.

Франциянинг Шонтили шаҳрида пайшанба куни ёпиқ эшиклар ортида бошланган икки кунлик йиғиндан Афғонистонда тинчлик ва миллий бирдамликка эришишга оид конкрет натижалар кутилгани йўқ.

Франциядаги тадқиқот маркази уюштирган учрашувда Толибон ва Ҳизби Исломий каби жанггари гуруҳлар вакиллари, Толибонга қарши курашда иштирок этган собиқ Шимолий альянснинг нуфузли кишилари ҳамда Афғонистон Тинчлик олий кенгаши расмийлари иштирок этмоқда.

Олий кенгаш Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай томонидан тайинланган ва унга Толибон билан музокара қилиш вазифаси юклатилган.

НАТО 2014 йилнинг охирига қадар ўз қўшинларини олиб чиқишга тайёрланар экан, Афғонистонда тинчлик ўрнатиш келишувига эришиш ҳаракатлари тезлаштирилмоқда.
XS
SM
MD
LG