Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 18:27

Янги йилда янги номерсиз автомобил эгалари жазоланади


Uzbekistan - Car "Zhiguli" in Tashkent? photo by Gulasal Kamolova, 23.04.2011
Uzbekistan - Car "Zhiguli" in Tashkent? photo by Gulasal Kamolova, 23.04.2011

Келаси йилнинг 1 январидан бошлаб Ўзбекистон ҳудудида автомобилларнинг эски русумдаги давлат номерлари муддати тугайди. Ўзбекистонлик ҳайдовчи ва автомобил эгалари қолган 10 кун ичида машиналари номерини алмаштириб олишлари зарур.



Ўзбекистон Вазирлар маҳкамасининг 2010 йилги 284-сонли қарорига кўра, мамлакатдаги барча автоуловлар¸ қишлоқ ҳўжаликда ишлатиладиган транспорт воситалари 2012 йил охирига қадар давлат номерларини янгилаши керак.

Декабрнинг иккинчи ярмида Тошкентнинг Файзиобод мавзеидаги Автомобилларни техник кўрикдан ўтказиш марказида номер алмаштирмоқчи бўлганларнинг турнақатор навбати вужудга келди.

Бу навбатда узоқ турган ва ўзини Абдуқаҳҳор ака дея таништирган Тошкентлик ҳайдовчи, номер алмаштиришни пайсалга солишдан Давлат автоинспекция мулозимлари манфаатдор, деб ҳисоблайди:

- Агар улар учун номер алмаштириш муҳим бўлганида бунақа узун навбат бўлмас эди. Одамларни кўпайтириб тез-тез алмаштирса бўлар эди. Лекин ҳамманинг номери алмашса буларга нон қолмайдику. Мана кеча бир танишим ГАЗ 24 волгасида эски номер билан юрганида тўрттаси келиб номерини ечиб олишибди. Ўша тўртта одамни мана бу ерга ўтказиб қўйишса навбат қисқарар эди¸- дейди ташвиш билан Абдуқаҳҳор ака.

Тошкент вилояти Давлат Автомобил назорати бошқармасининг айни соҳага маъсул бўлган ва ўзини таништирмаган зобити, Озодлик билан суҳбатда, вақтида номер ололмаган ҳайдовчиларнинг ўзлари айбдор деган фикрни билдирди:

- Қарор чиққанига 3 йил бўлди. 3 йил номер олинглар¸ номер янгиланглар деб матбуотда гапирдик. Ўзи 2010 йил декабрида ҳамма янги номер олиши керак эди. Майли одамлар стрессга тушмасин¸ бемалол алмаштирсин деб яна 2 йил муддат бердик. Энди икки оëқ бир этикка тиқилганида типирчилаб қолганлар айбни ўзидан қидирсин дейди¸- мулозим.

Ўзбекистонда янги русумдаги давлат номерларига ўтиш ҳақидаги дастлабки қарор 2007 йилда Ўзбекистон Вазирлар маҳкамаси тарафидан қабул қилинган эди.

Қарорга кўра¸ 2007йилдан 2008 биринчи чорагигача ихтиëрий¸ айни йил иккинчи чорагидан бошлаб 2011 йил охиригача мажбурий қилиб белгиланди.

Аммо Ўзбекистондаги барча автомобил эгаларининг бу муддат ичида номер алмаштира олмаслиги маълум бўлгач¸ Вазирлар Маҳкамаси янги қарор билан эски номерлар муддатини яна бир йилга чўзди.

Тошкент вилояти Давлат Автомобил назорати бошқармаси зобитининг Озодликка айтишича эски номерларнинг амал қилиш муддати шу йилнинг 31 декабри куни битади ва қайта узайтирилмайди:

- Эски номерли машиналар қатновга қўйилмайди. Бу машиналардан номерлар ечиб олинади ва номерсиз автомобил жарима майдонига олиб кетилади. Бу холатда машина эгаси номер тартибини бузганлик учун жарима ҳамда эвакуация қилиш ҳақини тўлайди¸- дейди мулозим.

Ўтган йили нафақадаги отасига тегишли “Нексия” автомобили номерини Файзиободдаги Автомобилларни техник кўрикдан ўтказиш марказида янгилаган 48 яшар Ҳилоллиддин ака бу жараëн 40 минг сўмга тушганини айтди:

- Мен давлат белгилаганидан ортиқча тўламадим. Навбатда кутиб туриб янги номерни расмийлаштирдим. Лекин навбатда турганимда уч тўрт марта мени олдимга келишиб 150 мингга навбатсиз қилиб берамиз деган таклифларни қилишди. Лекин мен кўнмадим¸ машинани техник кўрикдан ўтказиб янги номер олдим. Бу ишга икки ярим соат вақтим кетди¸- тошкентлик Ҳилолиддин ака.

Ўзбекистонда кейинги 40 йил ичида тўртинча маротаба автомобилларнинг давлат номерлари алмаштирилмоқда.
XS
SM
MD
LG