Линклар

logo-print

Бан Ки Мун Сурияда яқин орада тинчлик ўрнатилишига шубҳа билдирмоқда


БМТ Бош котиби Бан Ки Мун.

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун.

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун Суриядаги бўҳрон яқин орада тугаши ва тинчлик ўрнатилишига ишоратлар йўқ, дея баён қилди.

Йил якунларига бағишланган матбуот анжуманида Бан 21 ойидан бери давом этаётган можарода ҳукумат билан исёнчилар ўртасида мулоқот ўрнатилиши истиқболларини кўрмаётганини таъкидлади.

БМТ раҳбари шунингдек, Покистонда полиомиелитга қарши эмлаш кампанияси иштирокчиларининг ўлдирилишини қоралади ва бу ҳодисани “ёвуз, мантиқсиз ва кечириб бўлмас ҳаракат”, дея атади. Кейинги уч кун ичида Покистонда полиога қарши кампаниянинг 8 ходими ўлдирилди. Бунинг ортида исломий жанггарилар тургани айтилмоқда.

Бан Ки Мун шунингдек, Яқин Шарқда тинчлик ўрнатиш жараёни “музлатилган ҳолатга” келиб қолганини таъкидлади. У Исроилнинг Фаластин ҳудудларида яҳудийлар учун янги уйлар қуриш режаларидан хавотир билдириб, бу Фаластин давлатини тузиш уринишларига путур етказади, дея баён қилди.
XS
SM
MD
LG