Линклар

logo-print

Путин "антимагнитский" қонунини қўллаб-қувватлади


Россия Президенти Владимир Путин.

Россия Президенти Владимир Путин.

Россия Президенти Владимир Путин АҚШ фуқароларининг россиялик етимларни боқиб олишини тақиқловчи Давлат думаси биринчи ўқишда қабул қилган қонунни қўллаб-қувватлашини билдирди.

Пайшанба куни Мосвкада ўтган йиллик матбуот анжуманида сўзлаган Путин Дума Қўшма Штатларга “эҳтиросли, лекин мос жавоб” қайтарди, дея таъкидлади. Мазкур қонун лойиҳаси АҚШ Конргесси қабул қилган “Магнитский акти”га жавобан Дума муҳокамасига киритилди.

АҚШ қонуни Россияда инсон ҳуқуқлари топталиши учун жавобгар расмийларнинг Қўшма Штатларга киритилмаслигини кўзда тутади. Путин бу қонун Москва билан Вашингтон ўртасидаги муносабатларга “совуқчилик” туширганини таъкидлади.

Путин Россия парламенти муҳокама қилаётган қонун юзасидан якуний қарор бериш учун унинг матнини кўриши кераклигини қўшимча қилди.

Ўтган ҳафта кучга кирган “Магнисткий акти” 2009 йилда Россия қамоғида қийноққа солинганидан кейин вафот этган адвокат Сергей Магнитский номига қўйилган.
XS
SM
MD
LG