Линклар

Покистонда полиомиелитга қарши кампанияда қатнашган кўнгиллилардан яна бири ўлдирилди


Покистонда полиомиелитга қарши кампания вакилларига қилинган ҳужумларда яраланган кўнгилли йигит касалхонада жон берди.

Бу ҳужумлардан душанба кунидан бери ҳалок бўлганлар сони тўққиз кишига етди. Расмийларга кўра, полиомиелитга қарши эмлаш кампаниясида кўнгилли сифатида иштирок этган талаба пайшанба куни вафот этган.

Ўлдирилган тиббий ходимларнинг беш нафари аёл киши бўлган. Ҳужумлар боис БМТ қошидаги ташкилотлар Покистонда полиога қарши кампания тўхтатилишини эълон қилди.

Ҳужумлар учун масъулиятни ўз зиммасига олган Жундуллоҳ террорчи гуруҳи вакили Озодлик Покистон хизматига қўнғироқ қилиб, полиомиелитга қарши эмлаш Исломда тақиқланган, дея билдирди.

Покистон полиомиелит касаллиги эндемик ҳисобланган дунёнинг уч мамлакатидан биридир.
XS
SM
MD
LG