Линклар

БМТ Хавфсизлик кенгаши Исроилнинг Фаластин ерларида янги уйлар қуриш режаларини қоралади


БМТ Хавфсизлик кенгашининг, АҚШдан ташқари, барча аъзоси Исроилнинг Фаластин ҳудудларида яҳудийлар учун янги уйлар қуриш режаларини танқид қилиб, баёнот қабул қилди.

Бу режаларни қоралаган давлатлар орасида Хавфсизлик кенгашининг доимий аъзоларидан Россия, Хитой, Британия ва Франция ҳамда бошқа аъзо давлатлардан Германия, Португалия, Озарбайжон, Колумбия, Ҳиндистон, Гватемала, Марокаш, Покистон, Жанубий Африка ва Того бор.

Қўшма Штатлар Хавфсизлик кенгашининг мазкур масалага аралшишига қарши чиқди, лекин шу ҳафта бошида ўз иттифқочиси бўлган Исроилнинг бу режаларидан таассуфда эканини билдирган эди.

Исроилнинг БМТдаги элчиси Рон Просор чоршанба куни қилган чиқишида, уйлар қурилгунча ҳали бир неча йил керак бўлади, дея яҳудий давлатига нисбатан танқидларга эътироз билдирди. У фаластинликларни ҳеч бир шартсиз тинчлик музокараларига қайтишга чақирди.
XS
SM
MD
LG