Линклар

logo-print

Михаил Ходорковский ва Платон Лебедев 2014 йилда озодликка чиқиши мумкин


Михаил Ходорковский ва Платон Лебедев суд залида. 2011 йил 24 май.

Михаил Ходорковский ва Платон Лебедев суд залида. 2011 йил 24 май.

Москва шаҳар суди собиқ нефт магнати Михаил Ходорковский ва унинг бизнес ҳамкори Платон Лебедевнинг қамоқ муддатларини икки йилданга қисқартирди.

Пайшанба куни ўтказилган мажлисида суд ўз қарорини Россия жиноят кодексининг иқтисодий жиноятларга оид қисмига киритлган ўзгартишлар билан изоҳлади.

Ходорковсикй ва Лебедев ўзларига қарашли Юкос ширкатидан нефт ўғирлаганлик ва олинган ноқонуний даромадни ювганликда айбланган.

Пайшанба кунги суд қарори собиқ олигархларнинг 2014 йилда озодликка чиқарилишини англатади.

Қамоққа ташланишидан аввал Ходорковский Россия сиёсий майдонида нуфузли шахсга айланиши башорат қилинган.

Пайшанба куни Россия Президенти Владимир Путин ўтказган йиллик матбуот анжуманида унга Ходорковский ҳақида берилган саволга жавобан “ҳамма Ходорковский ишини сиёсийлаштирмоқчи бўлади, лекин у ғирт иқтисодий жиноятлари учун қамалган”, дея жавоб берди.
XS
SM
MD
LG