Линклар

Ўзбекистонда энергия соҳасида кўп миллиард долларлик лойиҳалар амалга оширлгани иддао қилинмоқда


Ўзбекистонда жорий йил октябр ойига қадар жами 4,33 миллиард АҚШ долларига тенг 33та инвестицион лойиҳа амалга оширилгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Олий мажлиси 19 декабр куни эълон қилган хабарномага кўра, 2015 йилгача умумий миқдори 50 миллиард АҚШ долларини ташкил қиладиган 500дан ортиқ йирик лойиҳа амалга оширилиши кутилмоқда.

Расмий хабарда айтилишчиа, амалга оширилган ва режаланаётган инвестицион лойиҳаларнинг аксари геология, энергетика, кимё, нефт ва металлургия соҳаларига тўғри келади.

Хусусан, жорий йилда якунланган лойиҳаларнинг 11таси “Ўзбекэнерго” давлат ширкати томонидан амалга тадбиқ қилингани ва бунинг натижасида мамлакат газ қувурларининг ўтказиш кучи сезиларли яхшилангани иддао қилинади. Шунингдек айтилишича, амалга оширилган лойҳалар туфайли элект энергияси соҳасида ҳам ижобий натижаларга эрилишган, жумаладан 271,2 километр янги электр ўтказиш линиялари ўтказилган.

Бироқ, Ўзбекистондан олинган хабарларга кўра, айни қиш совуғи авжига чиққан шу кунларда мамлакатнинг аксар минтақаларида аҳоли газсиз ва электрсиз кун кечирмоқда. Энергия соҳасидаги инфратузилманинг яроқсиз аҳволга келиб қолгани бунинг асосий сабабларидан бири сифатида кўрилади.

Ўтган ойда Озодлик “Ўзбекэнерго” давлат ширкати уч мингдан ортиқ ходимига бир неча ойдан бери маош тўламагани ҳақида хабар қилган эди.
XS
SM
MD
LG