Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 14:34

Қўқон билан Андижоннинг ораси қанча?


ОзодЖумбоқ Озодликнинг дам олиш саҳифаси.

Жиддий мақолаларимизни эшитиб-ўқиб бўлгач, бу саҳифага киришингиз, унда эътиборингизга ҳавола қилинадиган у ёки бу кўринишдаги жумбоқлар устида бош қотиришингиз мумкин.

Саҳифанинг илк сонига викторина шаклини бердик. Бу саҳифа муаллифи сифатида Сиз муштарий ҳам иштирок этишингиз, ўз жумбоқларингизни бизга жўнатишингиз мумкин.

Яқинда “Қайнона-Келин-Куёв-Қайнота-Совчи-мовчифильм” киностудияси маҳсулотларидан бирини томоша қилиб ўтирувдим, шу сатрлар устида эълон қилинган кадр эътиборимни нимаси биландир тортди.

Компьютерда кўраётгандим, шунинг учун фильмни тўхтатиб, диққатимни тортган кадрни синчиклаб ўрганиш имкони бўлди.

Қарасам хато, ғирт хато.

Сиз ҳам эътибор беринг. Йўл белгисидаги маълумотларни айтаяпман.

Унда келтирилган рақамлардан келиб чиқсак, Қўқон билан Андижон орасидаги масофа 300 километр, Андижон билан Ўш ораси – 150 километр бўлади.

Ахир бундай эмаску!?

Ахир бунча эмаску!?

Шундай қилиб, бугунги саволларимиз пайдо бўлдики, уларнинг барчасига тез ва тўлиқ жавоб берганларга совғамиз бор.

1. Қўқон билан Андижон орасидаги масофа неча километр?

2. Андижон билан Ўш орасичи?

3. Фильмда йўл қўйилган хато йўл белгиларини ўрнатадиган ташкилот хатоси эмас, деган фикрдамиз. Унда бу йўл белгиси фильмда қандай пайдо бўлиб қолди?

4. Йўл белгисини ёзишда яна қандай хатога йўл қўйилган?

5. Бу кадр қайси фильмдан олинган?

Ва ниҳоят, яна бир савол: Андижон билан Ўш ўртасидаги Дўстлик чегара масканидан Ўш шаҳригача Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг ҳисобича неча километру аслида қанча?

Жавобларингизни кутамиз.
XS
SM
MD
LG