Линклар

logo-print
Равшан Эрматов бошчилигидаги ўзбекистонлик ФИФА реферилари бригадаси Таиланд ва Сингапур терма жамоалари ўртасида ўтадиган “Suzuki Cup 2012” мусобақасининг иккинчи финал ўйинини бошқаради.

Бу ҳақда Ўзбекистон футбол федерацияси маълум қилди.

Финал ўйинида бош ҳакам Равшан Эрматовга қанот реферилари Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидовлар ёрдам беради.

“Suzuki Cup 2012” мусобақаси биринчи финал учрашуви 19 декабр куни бўлиб ўтди ва унда Сингапур термаси 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Иккинчи финал учрашуви 21 декабр куни Таиланд терма жамоаси майдонида ўтади.

Эслатамиз, ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов сўнгги тўрт йил мобайнида Осиёнинг энг яхши ҳаками унвонини қўлга киритиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG