Линклар

logo-print
Покистонда Ислом дунёсининг қатор обрўли олимлари полиомелит билан курашаётган тиббий ходимларнинг ўлдирилишига қарши жума куни мамлакат бўйлаб норозилик аксияларини ўтказишга чақиришди.

Мамлакат Уламолар кенгаши раҳбари Тоҳир Ашрафий кенгашга аъзо бўлган қарийб 24 минг масжидда ўтадиган жума кунги ҳутбада тиббий ходимларга уюштирилган ҳужум қораланишини билдирди.

Пайшанба куни Покистонда полиомелитга қарши эмлаш кампанияси вакилларига қилинган ҳужумда яраланган кўнгилли йигит касалхонада жон берди.

Шу билан кампания иштирокчиларига қилинган ҳужумларда душанба кунидан бери ҳалок бўлганлар сони тўққиз кишига етди.

Ҳужумлар боис БМТ қошидаги ташкилотлар Покистоннинг қатор ҳудудларида полиога қарши кампания тўхтатилишини эълон қилди.

Ҳужумлар учун масъулиятни ўз зиммасига олган Жундуллоҳ террорчи гуруҳи полиомелитга қарши эмлаш Исломда таъқиқланганини иддао қилмоқда.

Покистон полиомелит касаллиги эндемик ҳисобланган дунёнинг уч мамлакатидан биридир.
XS
SM
MD
LG