Линклар

Инсультни бошдан кечирган Ироқ президенти Жалол Талабоний даволаниш учун Германияга олиб келинди.

Хабарларга кўра, президент айни дамда Берлин касалхонасига ётқизилган.

Ироқ Ташқи ишлар вазири Ҳошиёр Зебарийнинг Associated Press ахборот агентлигига билдиришича, шифокорлар президентнинг “жуда жиддий инсульт”ни бошдан кечирганини ва айни дамда аҳволи яхшиланаётганини айтишган.

Талабоний матбуот котибига кўра, бармоқларини қимирлатишни бошлаган президент ҳозирча тилга кирмаган.

Ироқ президенти Боғдод касалхонасига душанба куни ётқизилган эди.

Курдистондаги энг нуфузли сиёсатчилардан бўлган Жалол Талабоний 2005 йилда араб миллатига мансуб бўлмаган Ироқнинг биринчи президенти бўлган.
XS
SM
MD
LG