Линклар

logo-print
Одноклассники интернет ижтимоий тармоғининг асосий веб-саҳифаси тўлиғи билан ўзбек тилига таржима қилинди.

Тармоқ матбуот котиби Мария Лапукка кўра, Ўзбекистонда Одноклассники.ру хизматидан фойдаланадиганлар сони кўпчиликни ташкил қилади ва шунинг учун тармоқ веб-сайти биринчилардан бўлиб ўзбек тилига таржима қилинди.

LiveInternet хизмати статистикасига кўра, Ўзбекистонда Одноклассники ижтимоий тармоғидан фаол фойдаланадиганлар сони 1 миллиондан ошади.

Уларнинг асосий қисми (77%) тармоққа мобил ускуналар орқали киришни афзал кўради.

Одноклассники тармоғининг мобил версияси жорий йилнинг апрел ойида ўзбек тилига тўлиғи билан таржима қилинган эди.
XS
SM
MD
LG