Линклар

Афғонистоннинг Нимрўз вилоятида йўл четига ўрнатилган бомба портлашида икки полициячи ва беш фуқаро ҳалок бўлди.

Расмийларга кўра, пайшанба куни рўй берган портлаш йўлда кетаётган полиция юк машинасига қаратилган бўлган.

Нимрўз вилояти ҳокими Сарвар Субат портлаш ортида Толибон ҳаракати ёки унга яқин гуруҳлар туриши мумкинлигини билдирди.

Афғонистонда хавфсизлик назоратини НАТО кучларидан ўз қўлига олаётган маҳаллий армия ва полицияга қаратилган ҳужумлар сони сўнгги вақтда кўпайгани айтилмоқда.

НАТО ҳарбийлари Афғонистонни 2014 йили тарк этади.
XS
SM
MD
LG