Линклар

logo-print
Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги КаМАЗ юк автомашиналарида Россияга олиб кетилаётган катта миқдордаги наркотик моддаларни мусодара қилди.

Қозоғистон Ички Ишлар вазирлиги тарқатган маълумотда айтилишича, қўлга олинган КаМАЗ автомашинаси прицепидан гиёҳванд моддалар беркитилган 105 таҳлам топилган.

Иккинчи КаМАЗдан топилган гиёҳванд моддалар эса 500 та қалбаки пиёз қобиғига (муляж) яширилган.

“Бу моддаларнинг 50 килоси героин ва 60 килоси наша экани аниқланди. Бу гиёҳванд моддалар Қирғизистондан Қозоғистон ҳудуди орқали Россияга олиб кетилаётган экан. Мазкур воқеа юзасидан жиноят иши очилди ”, деб билдирилган қозоқ милицияси тарқатган маълумотда.

Ахборот агентликлари тарқатган маълумотларда айтилишича, бир неча кун ичида Қозоғистонда 150 кило гиёҳванд модда ушлаб қолинган.
XS
SM
MD
LG