Линклар

Покистонда Толибоннинг нуфузли қўмондони ўлдирилди


Покистоннинг Жанубий Вазиристон вилоятидаги разведка манбаларининг маълум қилишича, Толибон ҳаракати қўмондони Маулви Аббос ўлдирилган. Қабилалар назоратидаги минтақа расмийларининг Озодликка айтишича, жума куни Вана шаҳри марказий Рустам бозорида рўй берган портлашда яна уч киши, жумладан Аббоснинг ўғли ҳалок бўлган. Ҳодисда олти киши жароҳатланган.

Хавфсизлик кучларига кўра, афтидан ҳужум нишони ўтмишда Маулви Аббос бўлган. Воқеа жойи хавфсизлик кучлари томонидан қуршаб олинган.

Маулви Аббоснинг Ўзбекистон Исломий ҳаракатига яқин алоқаси бўлгани айтилади.

Портлаш учун масъулиятни ҳеч ким ўз зиммасига олгани йўқ. Афғоснистон билан чегарадош Жанубий Вазиристон минтақасида зўравонликлар тез-тез рўй беради.
XS
SM
MD
LG