Линклар

logo-print

АҚШ Вакиллар палатаси Республикачилар таклиф қилган солиқ қонунини маъқулламади


АҚШ Вакиллар палатаси Республикачилар томонидан таклиф қилинган солиқларга оид қонун лойиҳасини маъқулламади. Конгресс қуйи палатаси бу масалани келаси ҳафта, Рождество байрамидан кейин кўриб чиқадиган бўлди.

Вакиллар палатаси спикери Жон Бейнер йиллик умумий даромади 1 миллион АҚШ долларидан ошадиган оилалар учун солиқларни оширишни назарда тутувчи Республикачилар таклиф қилган қонун лойиҳасини “вакилларимизнинг ҳаммаси ҳам маъқулламади”, дея баён қилди.

АҚШ Президенти Барак Обама мазкур қонун лойиҳаси муҳокамасига вето қўйишини айтиб келаётган эди. Вакиллар палатаси ва Сенат етакчилари конгресс аъзоларини келаси ҳафта ишга чақиртиришлари мумкинлигига ишора қилмоқда.

Мазкур масала хусусида 2013 йил 1 январигача келишувга эришилмаса, бу автоматик тарзда солиқларнинг ошиши ва бюджет харажатларининг қисқартирилишига олиб келади, бу эса АҚШ иқтисодида рецессияга сабаб бўлиши мумкин.
XS
SM
MD
LG