Линклар

logo-print

Путин Европа Иттифоқи етакчилари билан учрашмоқда


Европа Комиссияси Раиси Жозе Мануэл Баррозо, Россия Президенти Владимир Путин ва Европа Кенгаши Президенти Ҳерман ван Ромпей

Европа Комиссияси Раиси Жозе Мануэл Баррозо, Россия Президенти Владимир Путин ва Европа Кенгаши Президенти Ҳерман ван Ромпей

Россия Президенти Владимир Путин Брюсселда Европа Иттифоқи етакчилари билан учрашади. Кузатувчилар сўзлашувларда натижалардан кўра, ўзаро келишмовчиликларнинг янада кучайиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.

Жума кунги музокаралар марказида энергия масаласи ўрин олган. Европа Иттифоқининг энергия бозорида рақобатни кучайтиришга қаратилган янги қонун-қоидалари Россиянинг ғазабини келтирган. Москва янги тартибни давлатга қарашли Газпром ширкати манфаатларига путур етказишини айтиб келмоқда.

Музокаралар кун тартибида ўзаро савдо, Россия фуқароларига ЕИ давлатлари визасини бекор қилиш каби муаммолар ҳам бор.

Россия ва ЕИ етакчиларининг Сурия бўҳронини ҳам муҳокама қилиши кутилмоқда. Россия БМТ Хавфсизлик кенгашида президент Башар ал-Ассад режимига зўравонликларни тўхтатиш борасида босим ўтказишга қаратилган резолюцияларга вето қўйган.

ЕИ расмийлари саммит давомида Кремлнинг сиёсий мухолифатни таъқиб қилиш ҳаракатларини ҳам қоралаши мумкинлиги айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG