Линклар

Толибон жангчилари жасадини таҳқирлаган АҚШ аскари қамоққа ҳукм қилинди


АҚШ денгиз пиёдалари сержанти Жозеф Чамблин Афғонистонда хизмат ўтаётган пайтда Толибон жангчилари жасадини таҳқирлаганликда айбдор деб топилди. Пайшанба куни ўтказилган махсус маҳкамада сержант Чамблин Толибон жанггарилари жасадига сийганлик ва буни тасвирга туширганлик айбига иқрор бўлди.

Суд АҚШ ҳарбийсини таҳқирлаш ва ўз қўл остидаги аскарларни тегишли тарзда бошқармаганлик, жанг майдонидаги қурбонлар билан суратга тушганликда айбдор, деб топиб, 30 кунлик қамоқ жазоси ва 2000 АҚШ доллари миқдорида жаримага тортди. Суд ҳукми билан унинг унвони ҳам пасайтирилди.

Сержант Чамблин ва яна бир неча денгиз пиёдаси 2011 йилнинг ноябрида, Афғонистонинг Ҳилманд вилоятида ўтказилган ҳарбий операция пайтида Толибон жангчилари жасадларига сияётгани туширлган видео шу йилнинг бошида YouTube ва бошқа вебсайтларда пайдо бўлган эди.

Ўшанда АҚШ Мудофаа вазири Леон Панетта ҳодисани “таассуфли”, дея атаб, тергов ўтказишни ваъда қилган эди.
XS
SM
MD
LG