Линклар

Марадона Ироқ терма жамоасига тренерлик қилиши мумкин


Диего Марадона.

Диего Марадона.

Ироқ Футбол уюшмаси аргентиналик футбол юлдузи Диего Марадонани Ироқ миллий терма жамоасига тернерликка ёллаш масаласини ўрганмоқда.

Пайшанба куни машҳур фтуболчининг агенти Ҳернан Тофони Ироқ футбол мутасаддилари билан бу ҳақда музокара қилаётганини матбуотга маълум қилди.

Тофони бунга оид расмий қарор жума куни қабул қилинишини билдирди.

Шу йилнинг июлида 52 яшар Марадона Дубайнинг Ал-Васл футбол жамаоси мураббийлигидан четлаштирилган эди.

Профессионал футболга 1976 йилда кириб келган Диего Марадона 1994 йилда майдондаги фаолиятини якунлаган.

Марадона наркотик ва алкогол суиистеъмоли билан боғлиқ жанжаллар туфайли ҳам танилган.

2000 йилда Футбол уюшмалари халқаро федерациси – ФИФА Марадона ва бразилиялик футбол юлдузи Пелени аср футболчиси дея тан олган.
XS
SM
MD
LG